Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нэшвиллдаги портлашдан сўнг Теннесси губернатори Трампдан фавқулодда вазият режимини жорий этишни сўради
Губернаторнинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида камида 41та корхонага зарар етган.
Теннесси штати губернатори Билл Ли штат пойтахти Нэшвилл шаҳрида содир бўлган портлашдан сўнг АҚШ президенти Доналд Трампдан фавқулодда вазият режимини жорий этишни сўради. Бу борадаги мурожаат губернаторнинг Twitter саҳифасида эълон қилинди.
Лининг қайд этишича, портлаш оқибатида зарар кўрган ташкилотларга суғурта тўлаш ҳамда портлаш оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланаётган хизматларни керакли ресурслар билан таъминлаш учун штат ҳукуматига федерал қўллаб-қувватлов зарур.
"Оқибатларни муваффақиятли бартараф этиш учун сиздан Дэвидсон округида фавқулодда вазият режимини жорий этишни сўрайман", - дейилади губернаторнинг Трампга йўлланган мурожаатида.
Унинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида камида 41та корхонага зарар етган.
Эслатиб ўтамиз, 25 декабр куни Нэшвилл шаҳри марказида автомобил портлади. Шаҳар полицияси портлаш қасддан амалга оширилганини маълум қилди.