Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда «Нива» билан тўқнашган автобус ағдарилиб кетди
Жорий йилнинг 26 декабр куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳар Гагарин кўчасида автобус ағдарилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг 26 декабр куни соат 05:30ларда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Гагарин ва Фитрат кўчалари кесишмасида йўловчи ташувчи автобус ва “Нива” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлиб, автобус ағдарилган.
Тўқнашув натижасида йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчиси биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Автобусда йўловчилар бўлмаган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Мавзуга оид
20:33 / 12.02.2026
Самарқанддаги Бибихоним масжиди реставрация қилинади
15:29 / 12.02.2026
Абдулла Қодирий кўчасида ЙТҲ: Mercedes тўсиққа урилди
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
11:40 / 11.02.2026