Жаҳон | 21:57 / 26.12.2020
4262
1 дақиқада ўқилади

Трамп ФҚБни сайловлардаги фирибгарликларга нисбатан ҳаракатсизликда айблади

Доналд Трамп Америка «овоз бериш жараёнида содир этилган қонунбузарликлар бўйича рад этиб бўлмас далиллар бор»лигини таъкидлади.

Фото: AP

АҚШ президенти Доналд Трамп Федерал қидирув бюроси ва Адлия вазирлигини президент сайловларида содир этилган «мамлакат тарихидаги энг йирик фирибгарлик»ка нисбатан ҳаракатсизликда айблади. У бу ҳақда Twitter саҳифасида ёзди.

Америка раҳбари «овоз бериш жараёнида содир этилган қонунбузарликлар бўйича рад этиб бўлмас далиллар бор»лигини ва бунинг учун юқорида номлари айтилган идоралар «уялиши керак»лигини таъкидлади.

«Тарих эслаб қолади. Ҳеч қачон таслим бўлмаслик керак. 6 январ куни Колумбия округида учрашамиз», — деб ёзди Трамп.

Шу куни АҚШ конгрессида сайлов натижалари тасдиқланади.

АҚШда 3 ноябрда навбатдаги президентлик сайлови бўлиб ўтди. Сайлов натижаларига кўра Жо Байден ғолиб деб топилди, Трамп эса мағлубиятини тан олмаяпти.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид