Жаҳон | 15:10 / 28.12.2020
7187
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Россия таъсирига қаршилик кўрсатиш учун 290 млн доллар йўналтиради

"Хитойнинг таъсирига қаршилик кўрсатиш учун" 300 млн доллар ажратилади.

Фото: Reuters

АҚШ ҳукумати "Россия таъсирига қаршилик кўрсатиш учун" 290 млн доллар йўналтиради. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп имзолаган ҳукуматнинг 2021-молия йилидаги фаолияти тўғрисидаги қонун лойиҳалари ҳужжатлар пакетида айтилмоқда.

 Унга кўра, "Россиянинг таъсири ва унинг бутун дунёдаги демократик институтларга нисбатан ишончсизлик уйғотиш мақсадидаги уринишларига қарши" 290 млн доллар ажратилади.

 Бунда хусусан, "Америка овози" ва "Озодлик/ Озод Европа" радиостанцияларини молиялаштириш тўғрисида гап боради.

Шу билан бирга, "Хитойнинг таъсирига қаршилик кўрсатиш учун" 300 млн доллар ажратилади.

Ҳужжатда айтилишича, шунингдек, Европа, Евросиё ва Марказий Осиё мамлакатларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва хавфсизлик кучлари салоҳиятини кучайтириш ҳамда хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш дастурлари учун" ҳам маблағ ажратилади.

Бундан ташқари, АҚШ бюджетидан "Россия ва Европа, Евросиё ҳамда Марказий Осиё мамлакатларида демократияни ривожлантириш бўйича дастурларни қўллаб-қувватлаш учун" ҳам маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид