«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди
Бу ҳафта Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари Сибир антициклони периферияси таъсири остида бўлади, у Россиянинг Уралдан Охота денгизигача бўлган кенг ҳудудини ўз ичига қамраб олади. Ушбу антициклон периферияси Қозоғистон орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, шу муносабат билан декабрь ойининг охирги кунлари ва январь ойининг биринчи кунлари республика бўйича совуқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Мамлакатда Сибир ва шимолий Қозоғистон ҳудудларидаги каби совуқ кутилмайди, лекин ҳафта давомида меъёрдан 4-7 даражага паст бўлган ҳарорат сақланиб туради.
«Якшанба, 27 декабрь куни ёғиб ўтган қор бу йилги сўнгги қор эди», - дейилади «Ўзгидромет» маълумотида.
Мавзуга оид
15:30 / 28.10.2024
29 октябр куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин
14:00 / 28.10.2024
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати кўтарилади
15:21 / 27.10.2024
Ўзбекистонда янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
13:06 / 26.10.2024