Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автомобил кўприкдан қулаб тушди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Миробод туманида автомашина кўприкдан пастга тушиб кетгани акс этган видеолавҳа тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ навбатчилик қисмига жорий йилнинг 27 декабр куни соат 04:30ларда тушган хабарга кўра, Миробод тумани Туркистон кўчаси бўйлаб ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган М.Г. "Газ-3110" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, автомобил кўпригига етган вақтида бошқарувни йўқотиб пастга, КҲАЙ кўчасига тушиб кетган.


Натижада, ҳайдовчи, 43 ёшли М.Г. ва автомобил салонида бўлган йўловчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Мавзуга оид
08:08 / 10.12.2025
Миробод туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида пиёда ҳалок бўлди
13:15 / 03.12.2025
Миробод туманида Chery ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди
11:22 / 26.11.2025
Тошкентда маст ҳолда безорилик қилган шахс қўлга олинди
17:00 / 29.10.2025