Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда BRT йўлагида автобус ва енгил автомобил тўқнашди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида автобуслар учун ажратилган махсус йўлакда King Long русумли автобус ва енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бўлмаган, автобус техник шикастланган.
Фото: ИИББ ЙҲХБ
Расмий маълумотга кўра, воқеа 2026 йил 11 март куни соат 19:17 да Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида юз берган. «4-Автобус саройи» филиали тасарруфида бўлган King Long русумли автобус автобуслар учун ташкил этилган махсус йўлак — BRT бўйлаб Ойбек метро бекати томон ҳаракатланиб келаётган бўлган.
Қайд этилишича, шу йўналиш бўйлаб кетиб бораётган Polestar 2 Long Range русумли енгил автомобил ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 4.1.1-банди, яъни “Ҳаракатланиш тўғрига” буюрувчи йўл белгиси талабига амал қилмасдан чапга, Миробод кўчаси томон бурилган. Оқибатда у автобус билан тўқнашган.
Маълум қилинишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисасида тан жароҳати олганлар йўқ. Бироқ автобус техник шикастланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса енгил автомобил ҳайдовчиси айби билан содир бўлган.
Ушбу ҳолат белгиланган тартибда ИИББ ЙПХ инспекторлари томонидан расмийлаштирилган. Масъуллар ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланиш чоғида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, доим ҳушёр ва эътиборли бўлишни сўрамоқда.
Мавзуга оид
17:56 / 10.03.2026
Навоийда ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
16:18 / 07.03.2026
Тошкентда яна бир гуруҳ ёшлар ЙТҲ содир этди
13:14 / 05.03.2026
“Бу – қонунчиликни қайта кўриб чиқиш учун жиддий сигнал” – BМW ЙПХ ходимини уриб кетиши воқеаси ҳақида суҳбат
10:43 / 05.03.2026