18:53 / 29.12.2020
6306

Пандемия даврида Хитой компаниялари триллионлаб долларга қимматлашди

Ушбу кўрсаткич бўйича Хитой АҚШни икки бараварга ортда қолдирди. Америка компаниялари капиталлашуви жорий йилда 21 фоизга ўсган.

Фото: Umit Bektas / Reuters

Хитой иқтисодиёти коронавирус пандемиясидан сўнг жадал тикланиши туфайли 2020 йилда мамлакатдаги компаниялар акциялари қарийб беш триллион долларга қимматлашди

 Маълумотларга кўра, жорий йил бошидан 22 декабрга қадар Хитой компанияларининг капиталлашуви 41 фоизга ўсган.

 Ушбу кўрсаткич бўйича Хитой АҚШни икки бараварга ортда қолдирди. Америка компаниялари капиталлашуви жорий йилда 21 фоизга ўсган.

Аввалроқ Хитой ҳукумати мамлакатдаги энг бадавлат кишилардан бири - Alibaba асосчиси Жек Мага нисбатан суриштирув бошлаганди. Бу хабар ортидан компания акциялари 11 фоизга арзонлашиб кетди ва компания капиталлашуви 694,65 млрд доллардан 614,5 млрд долларгача, яъни 80 млрд долларга қисқарган.

Top