Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словениядаги ягона АЭС фаолияти хавфсизлик мақсадида вақтинча тўхтатилди
Станция Словениянинг электр энергиясига бўлган 20 фоиз ва Хорватиянинг 15 фоиз эҳтиёжини таъминлайди.
Хорватияда 6,4 балли зилзила юз берганидан сўнг Словенияда мамлакатда ягона бўлган Кршко АЭСи фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Словения матбуот агентлиги хабар бермоқда.
АЭС бошқарув компаниясининг билдиришича, атом электр станцияси фаолияти кучли зилзила юз берганида амалга ошириладиган эҳтиёт чораси доирасида тўхтатилган.
Кршко АЭСи Словения жануби-шарқидаги Кршко шаҳри яқинида жойлашган. Ундан Словения ва Хорватия биргаликда фойдаланиб келади.
Станция Словениянинг электр энергиясига бўлган 20 фоиз ва Хорватиянинг 15 фоиз эҳтиёжини таъминлайди.
Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш фаоллари унинг конструкциялари эскирганлиги ва минтақада кучли зилзила юз бериши эҳтимоли сабабли АЭСни ёпишни талаб қилиб келишади.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
08:19 / 05.06.2026