Ўзбекистон | 22:42 / 29.12.2020
69913
2 дақиқада ўқилади
Таълим тизими: 2021 йилда қандай янгиликлар кутиляпти?
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида 2021 йилда таълим тизимида кутилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди. Kun.uz давлат раҳбари анонслаган асосий ўзгаришларни санаб ўтади.
Мактабгача таълим
- 2021 йилда мактабгача таълим қамрови 65 фоизга, 2023 йил охирида эса 75 фоизга етказилади. 600 миллиард сўм субсидия берилиб, 2 мингта хусусий боғча очилади; хусусий сектор улуши 25 фоизга етади.
- 6 ёшли болаларни мактабга мажбурий тайёрлаш тизими йўлга қўйилади. 2021 йилда 6 ёшли болаларнинг 82 фоизи (560 минг нафар) мактабга бепул тайёрловга жалб этилади.
- Узоқ қишлоқларда мактабгача таълимни уйда бериш модели йўлга қўйилади. ЮНЕСКО ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда.
Мактаблар
- Боланинг таҳлилий ва креатив фикрлаш қобилиятини ўстиришга мўлжалланган янги дарсликлар тайёрлаш бошланади.
- Бошланғич синфларда ДТС ўрнига болага ортиқча юклама бермайдиган «Миллий ўқув дастури» жорий этилади.
- Бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа 100 фоиз устама тўланади.
- Ҳудудларда хусусий мактаблар фаолиятини рағбатлантириш учун бюджетдан субсидиялар ажратилади.
- 10 президент мактаби; кимё-биология, математика ва АТга ихтисослашган 197та мактаб очилади.
Олий таълим
- ОТМларда давлат грантлари сони камида 25 фоизга оширилади.
- Хотин-қизлар учун грантлар сони 2 баробарга оширилиб, 2 мингтага етказилади. Аъло ўқиётган эҳтиёжманд қизлар учун стипендиялар таъсис этилади.
- Давлат кадрлар тайёрлаш бўйича хусусий ОТМларга ҳам буюртма бера бошлайди.
- 30 та ОТМга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади.
Олий таълимдан кейинги таълим
- 2021 йилда «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали етакчи хорижий ОТМларга магистратура ва докторантурага ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади.
- 2021 йилда илм-фан соҳасида олийгоҳлар ва илмий ташкилотлардаги докторантлар сони 2017 йилга нисбатан 3 баробарга оширилади (4,5 минг нафарга етади).
- Илмий унвонлар ва даражалар бериш ваколати олийгоҳларнинг илмий кенгашларига ўтказилади.
- Физика ва чет тиллари кейинги йилга илм-фаннинг устувор йўналишлари этиб белгиланди.
Мавзуга оид
13:56 / 22.11.2024
Ўзбекистонда ҳар етти ўқувчидан камида биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди, нега?
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
11:43 / 20.11.2024
2025 йилда 252 та янги боғча барпо этилади
20:51 / 18.11.2024