Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёш мутахассисларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш бўйича харажатлари 50 фоизгача қоплаб берилади
Ёш мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини қоплаш тизимини жорий этиш мақсад қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ёш мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини қоплаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда жамоатчилик вакилларининг ёш мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини қоплаш тизимини жорий этиш таклифлари маъқулланиши мумкин.
Ёш мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини молиялаштириш бўйича эксперт кенгаши тасдиқланади. Эксперт кенгашининг ишчи органи этиб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети белгиланади.
Қуйидагилар Эксперт кенгашининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланади:
- давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг халқаро IT-сертификатга эга мутахассисларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
- бандлиги таъминланмаган фуқаролар орасида халқаро IT-курсларда ўқиш ва халқаро IT-сертификатларга бўлган эҳтиёжи юзасидан сўровномалар ўтказиш;
- фуқароларни халқаро IT-курсларда ўқитиш ва халқаро IT-сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини қоплашнинг ҳар йиллик чекланган қийматларини белгилаш;
- халқаро IT-курсларини муваффақиятли тамомлаган ёки (ва) халқаро IT-сертификатларини олган талабгорлар харажатларини 50 фоизгача қоплаш юзасидан қарор қабул қилиш.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ёш мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақам очилади.
Махсус ҳисоб рақамнинг йиллик даромад манбалари:
- 50 фоизи – Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
- 50 фоизи – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда соҳа корхоналари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ахборот технологиялари ва коммуникация ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021 йил 30 апрелга қадар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Тошкент шаҳридаги Амити университети ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси учун кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасаларида халқаро IT-сертификат тақдим қилувчи тегишли ташкилотларнинг аккредитациядан ўтган сертификатлаш марказлари ҳамда ўқув курсларини ташкил қилиш чораларини кўради.
2021 йил 1 январдан бошлаб ахборот тизими бошқаруви, маълумотлар базаси ва “булутли” платформани бошқариш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг бошқа талаб юқори бўлган йўналишларидаги тегишли сертификатга эга бўлган ходимлар учун лавозим маошининг 50 фоизигача қўшимча ҳақ тўлаш тизими жорий этилади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025