Акмал Саидов: Сўнгги 4 йилда Ўзбекистон энг кўп ютуққа эришган йўналиш – ташқи сиёсат
Ўзбекистонга нисбатан муносабат тубдан ўзгарди, дейди депутат.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг 1-ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов Халқаро пресс-клуб сессиясида сўзга чиқди.
«Сўнгги тўрт йилда Ўзбекистоннинг энг кўп ютуқларга эришган соҳаси бу – ташқи сиёсат. Ҳақиқатан, Ўзбекистоннинг халқаро обрўси, имижи ўзгарди. Ўзбекистонга бўлган муносабат тубдан ўзгарди.
Бунинг асосий сабаби – ички сиёсатдаги эришилган ютуқлар, деб биламан. Чунки ташқи сиёсатдаги ютуқлар бу ички сиёсатнинг узвий давомидир. Агар ички сиёсатда ўзгариш бўлмаса, ташқи сиёсатда бўлмайди.
Олдин биз 25 йилда битта резолюцияни ташаббус қилгандик. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ташаббуси билан бир йилда 3та резолюция қабул қилинди. Ўзбекистон энди халқаро норма ижодкорликда ҳам фаол бўляпти», – дейди Саидов.
У, шунингдек, Ўзбекистонда сўнгги тўрт йилда эришилган катта ютуқлардан яна бири – бу инсон ҳуқуқлари йўналиши эканини қайд этди.
«Кўп йиллар давомида Ўзбекистон танқид объекти эди. Ҳозирги кунда эса Ўзбекистоннинг ижобий демократик тажрибаси ўрганиш объектига айланди. Намуна бўляпти. Диний эркинлик бўйича АҚШ давлат департаменти рўйхатдан чиқаришда Ўзбекистон тажрибаси бошқа давлатларга ўрнак бўлади, деб айтяпти.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича ноёб миллий институтлар тизими шаклланди. Аввал фақат Омбудсман ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ бор эди. Кейинги йилларда бизнес омбудсман институти шаклланди. Ўтган йили эса бола ҳуқуқлари бўйича Омбудсман тузилди», – дейди Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентдаги давлат идораларида ҳар жума «Миллий либослар куни» ўтказилади
Жамият | 16:18
-
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
Мавзуга оид
21:11 / 06.01.2025
КХДР «сосискали шўрва» учун одамларни лагерларга юборишни бошлади — ОАВ
12:45 / 03.01.2025
Бекободда ИИБ биносига олиб келинган фуқарони уриб ўлдириб қўйган ходим 9 йилга қамалди
18:39 / 19.12.2024
Қирғизистонда милиция ходимларини суратга олишни тақиқловчи қонун лойиҳаси қабул қилинмади
14:56 / 10.12.2024