Жаҳон | 17:13 / 30.12.2020
11440
1 дақиқада ўқилади

Ямандаги аэропортда кучли портлаш содир бўлди

Беш нафар киши ҳалок бўлгани, 20 нафар киши яралангани айтилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Ямандаги Адан шаҳри аэропортининг ташрифлар залида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Al Hadath телеканали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, портлаш аэропортга янги ҳукумат аъзолари келган вақтда юз берган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлашдан ташқари, ўқ овозлари ҳам эшитилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Яман ҳукумати аъзолари жабрланмаган. Ҳозирча беш нафар киши ҳалок бўлгани, 20 нафар киши яралангани айтилмоқда.

Хабар қилинишича, янги ҳукумат аъзолари бугун Ар-Риёддан келганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид