Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилда Тошкент шаҳри бюджетига қанча даромад келиши айтилди
2021 йилда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети даромадлари 4 триллион 69 миллиард сўм миқдорида ёки 2020 йилга нисбатан 14,4 фоизга ўсиши режалаштирилмоқда.
31 декабр куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 30-сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳарнинг 2021 йилдаги маҳаллий даромад ва харажатлар прогнозлари муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, 2021 йилда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети даромадлари 4 триллион 69 миллиард сўм миқдорида ёки 2020 йилга нисбатан 14,4 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси бошлиғи Лутфилла Исматуллаев келгуси йилда ҳам базавий солиқ ставкалари сақланиб қолишини айтди.
«2021 йилда базавий солиқ ставкаларини сақлаб қолиш кўзда тутилган. Хусусан, қўшимча қиймат солиғи 15 фоиз, фойда солиғи 15 фоиз, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 12 фоиз, айланмадан олинадиган солиқ 4 фоиз миқдорда сақланиб қолмоқда», деди у.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, сессияда ижтимоий соҳа харажатлари устувор экани, бунинг учун шаҳар маҳаллий бюджетидан 2 триллион 81 миллиард сўм ёки умумий харажатларнинг 51 фоизи миқдорида маблағ сарфланиши айтилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 166 миллиард сўмга кўплиги қайд этилган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳотамбек Шакиров бюджет даромадларига қўшимча манбалардан тушадиган даромадлар ҳақида маълумот берган.
«2021 йилда маҳаллий бюджет даромадларини қўшимча манбаларига кутилаётган тушум 1 триллион 190 миллиард сўмни ташкил этиши ҳисобланган. Бу асосан, 3 та манбадан иборат. Даромадлар режасини ошириб бажариш ҳисобига 1 триллион 106 миллиард сўм, давлат мулкини сотишдан тушадиган маблағлар 43 миллиард сўм ва мусодара қилинган мол-мулкларни сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобига 40 миллиард сўм», деган ҳоким ўринбосари.
Маълумот учун, Тошкент шаҳрининг 2021 йил учун маҳаллий бюджетида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ҳажми 89,1 трлн сўмни ташкил қилиши прогноз қилинмоқда.
Шу билан бирга, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш суръатини 11 фоизга, саноат маҳсулотларининг ўсиш суръатини 6,3 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳаси ўсиш суръатини 12,6 фоизга ва чакана товар айланмасининг ўсиш суръатини 7,3 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
08:49 / 04.06.2026
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
08:38 / 26.05.2026
Тошкентда янги пулли магистрал йўл қурилиши мумкин
15:32 / 25.05.2026