Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
“Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалари киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, қонун билан 4та қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди. Мазкур тартиб 2021 йил 1 апрелдан кучга киради.
Бюджет кодекси Солиқ кодекси ҳамда амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Бюджет кодексига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларга оид норма киритилди. Унга кўра, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар қайтармаслик шарти билан ҳудудий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари харажатларининг тегишли даромадлар прогнозидан ошган қисмини қоплаш учун берилади.
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартиби белгиланди. Бюджет маблағлари тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25 санасига қадар ўз сайтларида қуйидаги маълумотларни жойлаштириши лозим:
- ўзига тегишли бюджет ташкилотлари кесимида бюджет маблағлари тақсимоти;
- даврий молиявий ҳисоботлар;
- капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси.
Мавзуга оид
17:48 / 27.12.2025
Шавкат Мирзиёев: “Очиқлик сиёсатидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз”
13:29 / 25.12.2025
Депутатлар қонундан ташқари ишлатилган 41 трлн сўм харажатни “яширинча” тасдиқлаб берган
14:33 / 24.11.2025
“10 ойда 15,5 трлн сўмлик утилизация йиғими тўланмаган” – Отабек Бакиров
13:17 / 22.11.2025