Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда жуфтининг вафоти учун йиғлаётган оққуш 23 та поездни тўхтатиб қўйди
Германияда темир йўлда туриб қолган оққуш кўплаб поездлар ҳаракатини тўхтатиб қўйди.
Маҳаллий полиция ахборотига кўра, Кассель ва Геттинген ҳудудларини боғловчи темир йўлда бир неча кун аввал иккита оққуш пайдо бўлган. Улардан бири электр уриши оқибатида ҳалок бўлган. Омон қолган оққуш эса жуфтининг вафотидан кейин темир йўлни тарк этмаган. Оққушлар одатда жуфтининг вафотидан кейин бошини қуйи солиб йиғлайди ва шу тарзда аза тутади.
Темир йўлда оққуш турганини кўрган ҳайдовчи поездни тўхтатишга мажбур бўлган. Поезддагилар йўлдан ҳайдаб юборишга ҳаракат қилганига қарамай, қуш кетмаган. Воқеа жойига маҳаллий ўт ўчирувчилар етиб бориб, махсус техника воситасида оққушни унга зарар етказмай йўлдан олиб, Фульда дарёсига қўйиб юборишган.
Оққушни қутқариш операцияси бир соатга яқин давом этган ва бу вақт давомида 23 та поезд тўхтаб қолган.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026