Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбийларини ўлдириш учун одамларга пул таклиф қилган – ОАВ
Бу масала юзасидан Трампга миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Роберт О'Брайен томонидан оғзаки маълумот берилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Хитой Афғонистондаги америкалик ҳарбийларни ўлдириш учун “нодавлат субъектлар”га пул таклиф қилгани тўғрисидаги разведка маълумотини эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Axios портали хабар берди.
Манбаларнинг айтишларича, ҳозирча бу маълумот текширилмаган ва турли идоралар ходимлари уни тасдиқлашга уринмоқда.
Разведка маълумотлари президент брифингига киритилган, Трампга бу масала юзасидан миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Роберт О'Брайен томонидан оғзаки маълумот берилган, деб ёзади Axios.
Июнда The New York Times газетаси Россия махсус хизматлари толибларга Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар ўлдирилиши учун пул тўлагани тўғрисида ёзганди.
Мавзуга оид
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026