Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхати кенгайтирилди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори билан тасдиқланган Республикада карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Norma’нинг ёзишича, «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳужжат Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхати деб қайта номланди.
Рўйхатга қуйидаги гуруҳлар киритилди:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида учрамайдиган ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар:
а) зараркунандалар – 88 номдаги;
б) ўсимлик касалликлари:
- замбуруғ касалликлари – 16 турдаги;
- нематодалар – 5 турдаги;
- бактериал касалликлар – 11 турдаги;
- вирус касалликлари – 24 турдаги;
в) бегона ўтлар – 36 номдаги.
Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида тарқалган ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар:
а) зараркунандалар – 7 турдаги;
б) бегона ўтлар – 3 турдаги.
Ўсимликлар карантини – қишлоқ хўжалигига ва бошқа ўсимликлар дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг, тарқалишининг олдини олишга ҳамда бундай объектларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар мажмуи.
Ҳужжат 22.12.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
11:26 / 09.02.2026
Тошкентда боғчалардаги “карантин” ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:31 / 30.01.2026
ЖССТ Нипаҳ вируси хавфини паст баҳолади ва чеклов қўйишни тавсия қилмади
20:53 / 25.01.2026
Кореяга киришда карантин талаблари кучайтирилди
12:32 / 02.10.2025