Жаҳон | 01:09 / 06.01.2021
2324
1 дақиқада ўқилади

Германияда карантин январ охиригача узайтирилди

Фото: Reuters

Германия ҳукумати 2020 йил 16 декабрда киритилган карантинни январ охиригача узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркел федерал ерлар раҳбарлари билан ўтказилган йиғилиш натижалари бўйича маълум қилди.  

Меркел Германиянинг коронавирус билан боғлиқ вазият оғир ҳудудларида фуқароларга ўз уйларидан заруратсиз 15 км узоқлашиш тақиқланишини тасдиқлаган. Ушбу чекловлар ҳафта давомида 100 минг аҳолига 200та касалланиш ҳолати тўғри келадиган округларда кучга киради.

Германияда коронавирус тарқалишининг янги тўлқини сабабли ноябр бошида дастлаб кафе ва ресторанлар ёпилганди, бироқ бу етарли бўлмаган. Декабр ўрталарида чекловларни қатъийлаштиришга ва деярли барча савдо нуқталарини ёпишга тўғри келган. Мамлакатда ўшандан бери театрлар, музейлар, сартарошхоналар, гўзаллик салонлари ишламаяпти, ўқувчилар масофадан ўқитишга ўтказилган. Ушбу чоралар 10 январгача амал қилиши кутилганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид