Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенаторлар маданият соҳасига оид янги қонунни маъқуллади
2021 йил 6 январ куни бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан кўриб чиқилиб, бир овоздан маъқулланди.
Сенат томонидан маъқулланган қонунда:
- маданият соҳасида давлат сиёсатининг мақсади ва асосий устувор йўналишларини белгилаш;
- маданият соҳасидаги ҳуқуқий муносабат иштирокчиларини аниқлаш ва уларнинг ваколатларини белгилаш;
- истеъдод эгалари ва маданият муассасаларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш;
- маданият ташкилотларининг давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро алоқа ва ҳамкорлигини такомиллаштириш;
- маданият тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш ва бошқа бир қатор масалалар қамраб олинган.
Шунингдек, қонунда ижодкор, ижодий жамоа, ижодий фаолият, маданий тадбирлар, маданий тадбир ташкилотчиси, маданият ходими каби асосий тушунчаларга таъриф берилган.
Қонун президент томонидан имзоланиб, эълон қилингач кучга киради.
Айтиш жоизки, бунга қадар маданият соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар “Маданий бойликлар олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”, “Музейлар тўғрисида”, “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунлар ҳамда бошқа кўплаб қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиб келинган.
Маълумот учун, Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги қонунлар ҳам сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
15:09 / 01.06.2026
Спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага қўшимча гонорар тўланади
15:07 / 01.06.2026
Президент: Адабиёт ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлашнинг янги босқичи бошланади
13:05 / 01.06.2026