Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусга қарши Хитой вакцинаси билан эмланганлар сони 1270 кишига етди
Ўзбекистонда ZF 2001 вакцинаси синовлари ҳақида навбатдаги кунлик маълумот берилди.
Қайд этилишича, 2021 йил 6 январ куни ҳолатига коронавирусга қарши ZF 2001 вакцинасининг III фаза синовларида иштирок этган фуқаролар сони жами 1270 кишини ташкил этди.
Уларнинг ҳаммаси ҳам вакцина билан эмланмаган, айримларига плацебо, яъни вакцина билан бир хил кўринишга эга, ўзида номзод вакцина ёки дори воситасини сақламаган бирикма юборилади.
“Ушбу синов икки томонлама номаълум бўлганлиги учун на шифокор ва на кўнгилли вакцина ёки плацебо олганини билмайди”, - дейилади хабарда.
6 январ куни вакцина синовларида иштирок этган фуқароларнинг сони 82 нафар кўнгиллини ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, клиник синовлар хитойлик мутахассислар иштирокида Тошкент шаҳридаги 3 та поликлиникада ўтказилмоқда. Вакцина билан 5000 нафар кўнгилли эмланиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
23:53 / 31.01.2026
Олимлар Нипаҳ вирусига қарши вакцина ишлаб чиқишди
18:06 / 29.01.2026
ЖССТ Ўзбекистонни қизамиқдан холи мамлакат мақомидан маҳрум қилди
15:47 / 06.08.2025