Жаҳон | 23:25 / 08.01.2021
8909
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған Вашингтондаги тартибсизликларни демократия учун шармандалик деб атади

АҚШ конгрессида 6 январда юз берган тартибсизликлар дунё ҳамжамиятини ларзага солди ва демократия учун шармандалик бўлди, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулдаги нутқи вақтида.

Фото: Anadolu Agency

“АҚШда бўлиб ўтган ушбу жараён бутун инсониятни ларзага солди ва ҳайратлантирди. Жумладан, бу ҳолат бизни ҳам ажаблантирди. Биз демократлар ҳам республикачилар билан бир хил эканлигини кўрдик. Бу демократия учун шармандаликдир”, деб айтган Эрдўған.

Туркия етакчиси 20 январда ҳокимиятнинг сайланган президент Жо Байденга топширилиши “тинчлик билан” амалга оширилишига умид билдирди.

“Байден билан Америка хотиржамликка эришади”, деб Эрдўғаннинг сўзларини келтириб ўтган TRT Haber телеканали.

Туркия етакчисининг фикрича, “ушбу оғир эпидемия даврида АҚШ халқаро муносабатларда мутлақо янги босқични бошлаши керак”.

“Вафот этганларнинг оилаларига сабр, жабрланганларга эса соғайиб кетишларини тилаб қоламан”, деб ўз сўзларини якунлаган Туркия президенти.

6 январда Вашингтонда Трамп тарафдорлари иштирокида тартибсизликлар юз берди. Тартибсизликлар вақтида 5 киши вафот этди ва ўнлаб кишилар жароҳат олди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид