Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой кинокомпанияси Азамат Қоржовов сценарийси асосида сериал суратга олади
Ўзбекистонлик ёзувчи Азамат Қоржовов қаламига мансуб детектив-триллер жанридаги асар асосида Хитойда 20 қисмдан иборат сериал суратга олинади.
Ижодкор Facebook'даги саҳифасида маълум қилишича, шу масалада Хитой кинокомпанияси билан шартнома имзоланган.
«Мен учун қувончли бўлган бу воқеа «Ўзбеккино» миллий агентлиги тизимида фаолият бошлаганимга бир йил тўлганида содир бўлди», – деб ёзади Қоржовов.
Ёзувчининг қайд этишича, дастлабки музокаралар октябрь ойида бошланган; 7 январь куни тўлиқ келишувга эришилган.
Фильм 20 сериядан иборат бўлиб, юрист аёлнинг аввал эри, сўнг икки фарзанди ўлдириб кетилгач, аёл қандай қилиб душмандан қасос олиши ҳақида ҳикоя қилади.
Азамат Қоржовов фаолияти мобайнида Ўзбекистондаги турли нашрларда ишлаган, асосан газеталардаги давомли қиссалари билан танилган. У замонавий ўзбек адабиётида энг кўп китоб нашр этувчи ижодкорлардан бири саналади.