Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жонсон Буюк Британия шифохоналари максимал даражада тўлганини маълум қилди
Ўтган суткада мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолатлари билан боғлиқ рекорд – 68053та ҳолат қайд этилган. Шунингдек, ўлим ҳолатлари бўйича антирекорд ҳам янгиланган - 1325та ўлим.
Буюк Британия соғлиқни сақлаш тизими коронавирус пандемияси бошланганидан буён мамлакатдаги шифохоналарнинг максимал даражада тўлиши ҳолатига дуч келди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Борис Жонсон маълум қилди.
"Шифохоналаримиз пандемия бошланганидан буён энг кучли босим остида қолди, касалланиш суръати эса хавотирли тезликда ошмоқда", - деб ёзди у твиттерда.
Жонсоннинг қайд этишича, "вакцина бизга янги умид берди, аммо ҳозир уйда қолиш, миллий соғлиқни сақлаш хизматини ҳимоя қилиш ва одамлар ҳаётини сақлаб қолиш жуда муҳим".
Британия ОАВнинг хабар беришича, ўтган суткада мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолатлари билан боғлиқ рекорд – 68053та ҳолат қайд этилган. Шунингдек, ўлим ҳолатлари бўйича антирекорд ҳам янгиланган - 1325та ўлим.
Sky news телеканалининг экспертлар фикрига таяниб маълумот беришича, Англияда ҳар 50 кишидан бири, Лондонда эса ҳар 30 кишидан бири касалликка чалинган.
8 январ куни Лондонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Worldometers сайтининг ёзишича, Буюк Британияда жами касалланиш ҳолатлари 2,95 миллиондан ошган, 79,8 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
Мавзуга оид
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026