Жаҳон | 11:01 / 10.01.2021
3943
1 дақиқада ўқилади

Қатар ва Саудия Арабистони 3,5 йиллик тўхташдан кейин авиаалоқани тиклади

Qatar Airways ва Saudi Airlines авиакомпаниялари Қатар ва Саудия Арабистони ўртасида авиаалоқани 11 январдан тиклашини эълон қилди. Мамлакатлар ўртасидаги чегаралар 2017 йил июнда узилган ўзаро дипломатик алоқалардан кейин 9 январда очилганди.       

AFP ахборот агентлигининг хабар беришича, 9 январ соат 10да автомобиллар Қатар чегарасидаги ўтказиш пунктини кесиб ўтишган. Саудия Арабистонидан Қатарга оқим тескари йўналишдагидан камроқ бўлган.

5 январда Миср, Саудия Арабистони, БАА ва Баҳрайн Қатар билан ярашув келишувини имзолади. Ушбу 4 араб давлати Қатарни минтақадаги вазиятни барқарорсизлаштиришда айблаб, у билан 2017 йил июнда алоқаларни узганди. 

Қатар қуруқликда фақат Саудия Арабистони билан чегарага эга. Қатарни қолган қўшни давлатлар билан фақат ҳаво ва денгиз алоқаси боғлайди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид