Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллий бюджетнинг 5 фоизи жамоатчилик таклифига асосан сарфланади – Молия вазирлиги
2021 йилда туман ва шаҳар бюджетлари харажатининг 5 фоизи тажриба тариқасида жамоатчилик таклифлари асосида мақсадли йўналтирилади. Аввал бюджет қўшимча манбаларининг 10 фоизи шундай сарфланиши жорий этилганди.
Жорий йилда туман ва шаҳар бюджетлари харажатларининг 5 фоизи тажриба тариқасида жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар асосида ичимлик суви тизимини яхшилаш, умумий йўлларни реконструкция қилиш, мактабгача таълим биноларини таъмирлаш каби тадбирларга йўналтирилади, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
11 январ куни АОКАда ўтган тадбирда молия вазири ўринбосари маҳаллий бюджет сарфланишида жамоатчиликнинг роли оширилиши ҳақида маълумот берган.
Бунда, 2021 йилда ҳар бир худудда биттадан туманда тажриба ўтказиш таклиф этилди. Тажриба учун дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 100 миллиард сўм маблағ республика бюджетидан туман бюджетларига қўшимча равишда ажратиш лозимлиги таъкидланди.
Ўтган 2019-2020 йилларда жамоатчилик фикри асосида билдирилган тадбирларга туманлар бюджетлари қўшимча манбаларининг 10 фоизи йўналтирилиши белгиланган бўлса-да, бу борада ҳудудий молия органлари томонидан зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмаганлиги таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
12:22 / 25.03.2026
Давлат бюджетининг 2025 йилдаги ижроси. Дефицит – 39 трлн сўмгача қисқарди
21:00 / 11.01.2026
«Менинг мактабим» лойиҳасида овоз бериш босқичи бошланди
14:24 / 08.01.2026
Ноқулай иқлим шароити учун устама: қайси ҳудудларда ва қанча?
14:47 / 30.12.2025