Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияда коронавирус тарқалишини чеклаш учун парламент иши тўхтатилиб, фавқулодда вазият жорий қилинди
Малайзия қироли мамлакатда парламент иши тўхтатилиши, ҳар қандай сайловлар бекор қилиниши ва ҳукумат, полиция ҳамда ҳарбийларнинг ваколатлари кенгайтирилишини кўзда тутувчи фавқулодда вазият режими жорий қилинди. Бундай чора коронавирус тарқалишини тўхтатиш мақсадида қабул қилинган.
Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, қиролга фавқулодда вазият режими киритиш илтимоси билан бош вазир Муҳиддин Яссин мурожаат қилган. “Сизни ишонтириб айтаман, ҳукумат ўз ишини давом эттиради. Қирол эълон қилган фавқулодда вазият режими бу ҳарбий тўнтарув эмас ва комендантлик соати киритилмайди”, деб тушунтирган Яссин. У миллатга мурожаатида сайловлар махсус қўмита коронавирус эпидемияси сустлашгани ёки тўлиқ назорат остига олингани ва сайловлар ўтказиш хавфсиз эканини эълон қилгандан кейин яна ўтказилишини таъкидлаб ўтган.
Бир кун аввал ҳукумат мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни чеклаган ва пойтахт Куала-Лумпур ҳамда 5та штатда 2 ҳафтага локдаун киритган. Малайзияда кунлик касалланиш ҳолатлари рекорд даражага – 3 мингга етган.
Бу дунё миқёсида коронавирус сабабли парламент тўхташини кўзда тутувчи биринчи умуммиллий фавқулодда вазият режими киритилишидир. Ҳозирда вирусни тўхтатиш мақсадида Япониянинг пойтахти Токио ва бир нечта префектураларида, Канада ва АҚШнинг баъзи ҳудудларида фавқулодда вазият режими амал қилмоқда.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026