МИБ: «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га бир ойда 64,7 млрд сўм ўтказилди
Янги тартибга асосан, давлатга етказилган зарар ундирилганидан сўнг унинг бир қисми муҳтожларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси ахборот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, 2020 йил декабр ойида «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» учун 64,7 млрд сўм маблағ пропорционал тартибда йўналтирилган.
Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрдаги президент фармони асосида шундай тартибга ўтилган эди.
Унга кўра, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб, жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган маблағларнинг 50 фоизи (Тошкентда 30 фоизи) «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Мавзуга оид
08:00 / 05.12.2024
321 млн сўмни талон-торож қилган МИБ ходими ушланди
13:29 / 30.11.2024
МИБ Суд ижрочилари халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик қилади
18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
07:37 / 08.11.2024