Ўзбекистон | 20:54 / 12.01.2021
7753
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 16 мингдан ортиқ кишига ID-карта расмийлаштириб берилди

Ўзбекистонда 2021 йил бошидан бери 16 минг 471 киши ID-карта олишга улгурган. Бу ҳақда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшодбек Муродбеков маълум қилди.

«2021 йил бошидан 12 январ санасига қадар 16 минг 471 нафар Ўзбекистон фуқароларига, 62 нафар республика ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқароларига, 21 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга ID-карта расмийлаштириб берилган», деди вазирлик расмийси ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва олиш тартибига бағишланган матбуот анжуманида.

Маълумот учун, ID-карталар янги туғилган болага – икки йил муддатга, бир ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга, 16 ёш ва ундан катта фуқароларга – 10 йил муддатга берилади.

Мавзуга доир:

Мавзуга оид