Қозоғистонда коронавирусга қарши маҳаллий вакцина рўйхатдан ўтказилди
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда ишлаб чиқилган коронавирусга қарши маҳаллий вакцина QazCOVID-in’ни вақтинча рўйхатдан ўтказди.
Вакцина 2020 йил 31 декабрда 9 ойга рўйхатдан ўтказилган. Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Нурлибек Асилбековнинг маълум қилишича, яқин орада Россияда ишлаб чиқилган “Спутник V” вакцинасини вақтинча рўйхатдан ўтказиш режалаштирилмоқда.
Ҳозирда QazCOVID-in вакцинаси клиник синовларнинг якуний 3-босқичидан ўтмоқда. Қозоғистонда декабрда вакцинанинг 3-босқичи доирасида илк 3 минг кўнгиллининг эмланиши бошланган. Вакцинани март ўрталаридан оммавий равишда ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Вакцина Биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган. У Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўйхатига киритилган.
2020 йил декабрда Қарағандадаги фармацевтика мажмуаси негизида Россиянинг “Спутник V” вакцинасининг ишлаб чиқарилиши бошланган. Мажмуада ушбу вакцинадан босқичма-босқич 2 млн доза ишлаб чиқариш ҳамда 2021 йил февралдан у билан аҳолини ихтиёрий равишда оммавий эмлашни бошлаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:10 / 27.10.2024
Миграция агентлиги Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди
22:52 / 25.10.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Орол денгизини қутқаришда ҳамкорлик қилади
19:04 / 24.10.2024
Қозоғистонда Туркиянинг Bayraktar дрони ишлаб чиқарилиши мумкин
10:10 / 24.10.2024