Ўзбекистон | 14:40 / 14.01.2021
7915
1 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Андижонда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ҳарбий парад ўтказилди

Андижон шаҳрида 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

Бугун эрта тонгда вилоят раҳбарлари, ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган идоралар, ИИБ, Миллий гвардия бўлинмалари, ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари шаҳар марказида жойлашган Хотира хиёбонидаги она ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида иштирок этдилар.

Шундан сўнг шаҳар марказидаги Амир Темур ва Навоий шоҳкўчаларида аҳоли вакилларига ҳарбийлар, техникалар ҳамда вилоят ташкилотларидан ташкил топган иштирокчилардан иборат парад ва кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.  

Элмурод Эрматов,
Жаҳонгир Маҳмудов фотосуратлари

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид