Жаҳон | 16:18 / 14.01.2021
1980
1 дақиқада ўқилади

Туркияда Хитойнинг коронавирусга қарши вакцинаси билан эмлаш бошланди

Аввалроқ Туркия дори воситалари ва тиббиёт жиҳозлари бўйича қўмитаси шошилинч вазиятларда Sinovac вакцинасидан фойдаланишга рухсат берганди. Мамлакат 30 декабрда 3 млн доза вакцина олган.

Фото: AP Photo/Emrah Gurel

Туркияда Хитойнинг Sinovac компанияси ишлаб чиқарган коронавирусга қарши вакцина билан аҳолини эмлаш бошланди

"Вакцина барча вилоятлардаги жамоат соғлиғини сақлаш хизматлари омборларига етказилди. Бугун янги даврнинг биринчи куни", - деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа.

 Қайд этилишича, дастлаб тиббиёт ходимлари эмланади. 

 Аввалроқ Туркия дори воситалари ва тиббиёт жиҳозлари бўйича қўмитаси шошилинч вазиятларда Sinovac вакцинасидан фойдаланишга рухсат берганди. Мамлакат 30 декабрда 3 млн доза вакцина олган.

Пандемия бошланганидан бери Туркияда 2,3 миллиондан ортиқ киши коронавирус юқтирган, 23 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид