Дам олиш кунлари жуда илиқ об-ҳаво кутиляпти
Бугун ва эртага республика бўйича об-ҳавони паст босим майдони белгилайди. Бундай вазиятда Эрон ҳудудларидан жуда қуруқ ва илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, ҳаво ҳарорати кундузи 15-20 даража илиқ, жанубда 22 даража илиқ, кечалари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 10-12 даражага юқори бўлади.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келади, бунинг натижасида булутлилик зичлашади ва кундуз куни ҳаво ҳарорати 13-16 даража илиққача пасаяди, кечаси 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Бундай ҳарорат ҳам иқлим меъёрларидан 5-7 даражага юқоридир.
Шу кунларда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари бўйича қор кўчиши хавфи эълон қилинди.
«Бироқ, бу иссиқ ҳали баҳор эмас. Кейинги ҳафтада яна совуқ бўлади», - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
15:21 / 27.10.2024
Ўзбекистонда янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
13:06 / 26.10.2024
Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
12:04 / 26.10.2024
27 октябр куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин
15:26 / 25.10.2024