Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим компаниялар Беларусда бўлиб ўтадиган хоккей бўйича жаҳон чемпионатига ҳомийлик қилишни истамаяпти
Ҳозирда Беларус мухолифати хоккей бўйича жаҳон чемпионатини Минскдан олиб қўйиш ташаббуси билан чиқмоқда.
Škoda автомобил ишлаб чиқариш компанияси ва NIVEA MEN бренди хоккей бўйича 2021 йилги жаҳон чемпионати Беларусда ўтказиладиган бўлса, мусобақага ҳомийлик қилишдан воз кечишини маълум қилди.
"Биз инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз. Шу сабабли агарда Беларус шайбали хоккей бўйича жаҳон чемпионати ташкилотчиси бўлиши тасдиқланса, Škoda мазкур тадбирга ҳомийлик қилишдан воз кечади", - дейилади компаниянинг Twitter саҳифасидаги хабарида.
Шунингдек, NIVEA MEN бренди ҳам агарда мусобақа Минскда ўтказиладиган бўлса, унга ҳомийлик қилмаслигини маълум қилган.
11 январ куни халқаро хоккей федерацияси президенти Рене Фазел Минскда Александр Лукашенко билан учрашди. Хабарларга кўра, Фазел учрашув вақтида беларусдаги муаммолар сабабли федерацияга нисбатан босим бўлаётганини айтган. Лукашенко эса ўз навбатида, Беларус хоккей бўйича жаҳон чемпионатини Латвиясиз ўтказишга тайёрлигини айтиб, "у тарихдаги энг яхши чемпионат бўлиши"га ишонтирган.
Ҳозирда Беларус мухолифати хоккей бўйича жаҳон чемпионатини Минскдан олиб қўйиш ташаббуси билан чиқмоқда. Чемпионат 2021 йил 21 майдан 6 июнгача Латвия ва Беларусда ўтказилиши режалаштирилганди. Аммо мусобақа ўтказиладиган жой бўйича якуний қарор ҳозирча қабул қилинмаган.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
18:54 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Беларус бош вазири билан учрашди
22:20 / 24.05.2026