Чимбой тумани ҳокими «Equinox» харид қилиш фикридан қайтди
Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманига яқинда раҳбарлик вазифасига тайинланган Айбек Тажетдинов учун «Equinox» хизмат автомобилини харид қилиш бекор қилинган.

Аввалроқ Чимбой тумани ҳокими лавозимига тайинланган Айбек Тажетдинов хизматда фойдаланиш учун «Equinox» автомобилини харид қилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Kun.uz | Қорақалпоғистон Телеграм-каналида «Чимбойдаги ўқувчилар 8 км узоқликдаги мактабга эшакда боришмоқда» сарлавҳаси остидаги постдан кейин ижтимоий тармоқда турли баҳс-мунозаралар пайдо бўлди. Жумладан, Troll.uz блогида «Чимбой туманида ўқувчилар эшак миниб мактабга қатнамоқда. Шу туманга ҳоким бўлган Aйбек Тажетдинов ҳоким бўлганидан 1 ой ўтиб EQUINOX харид қилган», – деб ёзилди.
Kun.uz мухбири Чимбой тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари билан боғланиб ҳолатга аниқлик киритди. Aхборот хизмати раҳбари Наргиза Толибоеванинг айтишича, «Equinox» хариди бекор қилинган.
«Автомашина хариди учун пул ҳам ўтказилмаган. Ҳоким ҳозирда ўзининг аввалги Captiva'сида юрибди», — деди ҳокимнинг матбуот котиби Наргиза Толибоева.
Эслатиб ўтамиз, илгари Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида, ҳозир эса Чимбой тумани ҳокими бўлган Айбек Тажетдинов «UzAuto Motors» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган EQUINOX русумли машинани 349 млн сўмга сотиб олиш бўйича шартномани 2020 йилнинг 21 декабр куни имзолаганди.
Шартнома муддати 10 кун қилиб кўрсатилган. Aммо Чимбой тумани ҳокимлиги бош ҳисобчиси Захаратдин Жиемуратовнинг Kun.uz мухбирига айтишича, шартнома тўлиқ бекор қилинган. Шартномада кўрсатилган пул ҳам ўтказилмаган.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев «Газпром нефть» компанияси бошқаруви раиси билан учрашди
Ўзбекистон | 20:55
-
Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди
Ўзбекистон | 20:54
-
Хитой Украинадан Москвадаги парад вақтида ҳужум қилмасликни сўраган
Жаҳон | 20:52
-
Кремл Путин Истанбулга бориш-бормаслигига аниқлик киритмаяпти
Жаҳон | 20:49
Мавзуга оид

12:58 / 14.02.2025
Wi-Fi роутер ўрнатилган Equinox жарима майдончасига жойлаштирилди

10:43 / 19.11.2024
Тошкентда Traverse ва Equinox тўқнашувида икки киши жароҳатланди

07:51 / 29.02.2024
1 млрд сўмдан ортиқ бўлган учта давлат харидида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

23:13 / 30.01.2024