Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учта давлат ташкилотининг 23 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги давлат харидларида қоидабузарликлар аниқланди
Ёшлар ишлари агентлигининг 9,1 млрд сўмлик 6 та, Инновацион ривожланиш агентлигининг 8 млрд сўмлик 6 та, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 6,7 млрд сўмлик 10 та давлат харидлари қонунга хилоф тарзда амалга оширилган. Ушбу савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланди.
Қиймати 23 млрд сўмдан ортиқ бўлган давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли чоралар кўрилди, дея хабар берди Рақобат қўмитаси.
Олиб борилган ўрганишларга кўра:
- Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган жами қиймати 9,1 млрд сўмдан ортиқ бўлган 6 та;
- Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказилган жами қиймати 8 млрд сўмга яқин бўлган 6 та;
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилган жами 6,7 млрд сўмга яқин бўлган 10 та танлов савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талабларига риоя қилинмагани, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
Юқоридагиларга кўра, қўмита махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан бажарилиши мажбурий кўрсатмалар берилган.
Шунингдек, буюртмачи ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланиб, тегишли суд органларига маълумотлар юборилган.
Мавзуга оид
11:15 / 06.05.2026
Рақобат қўмитаси пешлавҳаларга оид ҳужжат лойиҳасини эълон қилди
16:30 / 29.04.2026
Пайариқ туманидаги 11 та метан-шохобча ўзаро келишиб нарх оширгани аниқланди
11:38 / 20.04.2026
Охирги 15 ойда Рақобат қўмитасига Golden House устидан 74 та шикоят келиб тушди
19:17 / 16.04.2026