Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг меҳнат таътили баҳор фаслига кўчирилди - Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг меҳнат таътили баҳор фаслига кўчирилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги томонидан эълон қилинган хабарда айтилади.
Маълумки, Ўзбекистонда вилоятлар ҳокимлари босқичма-босқич қисқа муддатли таътилга чиқмоқда. Kun.uz манбаси хабарига кўра, бу вақтда раҳбарлар профилактик тиббий кўриклардан ўтади.
Маълум бўлишича, ҳудудлар раҳбарларининг таътил муддатлари президент администрацияси томонидан тасдиқланган. Ҳокимлардан ташқари, уларнинг ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари ҳам график асосида тиббий текширувдан ўтади.
Аввалроқ, 17 январь куни Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев, Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев, Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов, Сирдарё ҳокими Ғофур Мирзаев, Сурхондарё вилояти раҳбари Тўра Боболов ва Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматовлар 10 кунлик муддатга меҳнат таътилига чиққани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
16:44 / 07.02.2026
Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосар лавозими жорий этилди
08:28 / 07.02.2026
Тошкент ва Қашқадарёда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
08:25 / 07.02.2026
Centrum Air'нинг Урганч—Тошкент рейсига 12 йўловчи “сиғмай” қолди
18:57 / 05.02.2026