Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ дунё фалокат ёқасида турганлигидан огоҳлантирди
ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, дунёнинг энг бой 49 мамлакати аҳолиси 39 миллион доза вакцина билан эмланиб бўлган бир вақтда энг қашшоқ мамлакатлардан бирида атиги 25та эмлаш амалга оширилди.
Фото: World Health Organization
Дунё ахлоқий фалокат ёқасида турибди, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус. Бу ҳақда ташкилот твиттерида маълум қилинди.
«Очиғини айтаман: дунё фалокатли ахлоқий хато ёқасида турибди ва бу хатонинг бадали инсонлар ҳаёти ҳамда дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларида яшаш имконияти бўлади», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ЖССТ.
Унинг сўзларига кўра, дунёнинг энг бой 49 мамлакати аҳолиси 39 миллион доза вакцина билан эмланиб бўлган бир вақтда энг қашшоқ мамлакатлардан бирида атиги 25та эмлаш амалга оширилди.
Гебрейесуснинг айтишича, барча мамлакатларни вакцина билан тенг тақсимлаш режаси инқирозга учраш арафасида турибди.
Аввалроқ ЖССТ аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари 30дан ортиқ давлатда бошланганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
13:05 / 02.12.2025
Қизамиқдан ўлимлар сони камайди, лекин касалланиш кўрсаткичлари ошиб бормоқда – ЖССТ
20:28 / 16.11.2025
Миср қадимий касалликлардан бирига барҳам берилганини эълон қилди
13:32 / 16.10.2025
Бактерияларнинг антибиотикка чидамлилиги кескин ортмоқда – ЖССТ
18:05 / 15.10.2025