Ўзбекистон | 16:59 / 18.01.2021
2996
1 дақиқада ўқилади

Меҳнат мигрантлари кўп бўлган давлатларда консулхоналар очилади

Хорижий мамлакатлардаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига хизмат кўрсатиш, улар ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш тизими тубдан ривожлантирилади. Бу ҳақда 2021 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Қайд этилишича, идоралараро чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Режада:

  • Ўзбекистон фуқароларининг хорижий мамлакатларда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шароитларни яратиб бериш, улар ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, соғлиғи ва ҳаётини суғурталаш; 
  • ваколатли давлат бошқарув органлари ўртасида идоралараро меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат имзолаш;
  • Ўзбекистоннинг чет элдаги консуллик идоралари фаолиятини такомиллаштириш, хусусан, фуқароларга кўрсатиладиган онлайн консуллик хизматларини кенгайтириш;
  • меҳнат мигрантлари кўп бўлган давлатларда консулхоналар ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхоналарини очиш назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2021 йил 15 март, ижро учун масъуллар - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид