Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергели туманида содир бўлган жанжал иштирокчиларининг шахси аниқланмоқда - ИИББ
Ижтимоий тармоқларда эркак кишининг бошқа фуқаролар томонидан калтакланаётганлиги, атрофдагилар эса уларни тинчлантиришга ҳаракат қилаётгани акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа 17 январдан 18 январга ўтар кечаси тахминан соат 23:55ларда содир бўлган ва соат 00:15да 102 рақамига қўнғироқ қилинган.
Тан жароҳати олган фуқаронинг шахси аниқланган, у 40 ёшли З. Х. бўлиб, унга тан жароҳати етказган фуқаро ва жанжалдаги қолган иштирокчиларнинг шахси аниқланмоқда, дейилади маълумотда.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:32 / 11.07.2026
Сергелида кўп қаватли тураржой қурилиши тўхтатилди
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026