Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки вилоятда қурилиш бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
Наманган ва Фарғона вилоятлари қурилиш бош бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги хабар бермоқда.
Фото: Коммерсантъ
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига биноан Дилшод Абдуғаниевич Ниёзов Наманган вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
У ўтган йилнинг декабр ойи бошида Наманган вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинган Саидаҳмад Султонов ўрнида иш бошлади.
Шунингдек, Фарғона вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи тайинланди.
Қурилиш вазирлиги хабарига кўра, Акмал Умарович Раҳмонов Фарғона вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи сифатида фаолият кўрсатади.
Аввалроқ, қурилиш вазири Ботир Зокиров соҳани соддалаштириш керак эмаслигини маълум қилиб, соҳадаги коррупцион схема ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
08:00
Фарғонада онасини ўлдирган эркак 18 йилга қамалди
18:26 / 04.05.2026
“Президент орзумга етказсин дейман” – фарғоналик 106 ёшли уруш фахрийси
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
20:03 / 02.05.2026