Жаҳон | 15:18 / 19.01.2021
2082
1 дақиқада ўқилади

Сингапурда февралдан аҳолини оммавий равишда коронавирусга қарши эмлаш бошланади

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги бир неча ўнлаб эмлаш марказларини ташкил этади. Ушбу мақсадда спорт заллари, мактаблардан фойдаланиш режалаштирилган.

Фото: Edgar Su / Reuters

Сингапур ҳукумати февралдан аҳолини оммавий равишда эмлашни бошлайди. Бу ҳақда The Straits Times газетаси ёзмоқда.

Нашрнинг хабарига кўра, кунига 70 мингта эмлашни амалга ошириш режалаштирилган.

 Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги бир неча ўнлаб эмлаш марказларини ташкил этади. Ушбу мақсадда спорт заллари, мактаблардан фойдаланиш режалаштирилган. Душанба куни Чанги маҳаллий аэропорти терминалларидан бирида эмлаш маркази очилди. 

 Аввалроқ коронавирус тарқалишига қарши гуруҳ режага кўра Сингапур аҳолисининг асосий қисми йил охиригача эмланишини маълум қилганди. 

 Сингапурда Pfizer - BioNTech, Moderna ва Sinovac вакциналаридан фойдаланиш кўзда тутилган. Айни пайтда фақат Pfizer – BioNTech вакцинаси расман маъқулланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид