Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия компаниялари мамлакатдан чиқиб кетмоқда
Франция банки раҳбари Франсуа Виллеруа де Галнинг сўзларига кўра, Brexit Британия компанияларининг бир қисми ва уларнинг активларини (жами 170 миллиард евро) Франция иқтисодиётига жалб этишга ёрдам берди.
Британиянинг 50га яқин компанияси Brexit сабабли Францияга кўчиб ўтди. Бу ҳақда Франция банки раҳбари Франсуа Виллеруа де Гал маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Brexit Британия компанияларининг бир қисми ва уларнинг активларини (жами 170 миллиард евро) Франция иқтисодиётига жалб этишга ёрдам берди. Банк раҳбарининг ишонч билдиришича, 2021 йилда бу жараён янада тезлашади.
Маълумот берилишича, Буюк Британиядан Францияга 5 мингга яқин иш ўрни кўчирилган.
Молиявий йилнинг дастлабки саккиз ойида Буюк Британиянинг давлат қарзлари 240,9 миллиард фунт стерлингга (323 миллиард доллар) ўсган.
Буюк Британия Европа иттифоқини 2020 йил 1 февралда расман тарк этганди. Томонлар йил охирига қадар ўтиш даври тўғрисида келишиб олганди.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
08:59 / 15.06.2026