Жаҳон | 20:21 / 21.01.2021
2951
1 дақиқада ўқилади

Украинада қариялар уйидаги ёнғинда 15 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Харков шаҳрида жойлашган қариялар уйида юз берган ёнғинда 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украинанинг фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати маълум қилди.

Фото: State Emergency Service of Ukraine/Handout via REUTERS

Ёнғин 21 январь куни соат 15 атрофида 2 қаватли уйнинг 2-қаватида бошланган. Воқеа жойида 15 кишининг жасади топилган, 5 киши жабрланган. Яна 9 киши хавфсиз жойга кўчирилган. Барча жабрланувчилар шифохонага етказилган.

Ёнғин майдони 100 квадрат метрни ташкил қилган. Ёнғинни ўчиришга 28 ўт ўчирувчи ва 7та техника жалб қилинган.   

Ёнғин давлат даражасидаги фавқулодда вазият сифатида баҳоланган.

Фожиа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид