Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи
Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Муртазо Шайхҳассаний ўзаро мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласини муҳокама қилди.
Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди.
“Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:19 / 07.02.2026
Трамп: Эрон билан музокаралар яхши кетяпти, унга келишув қизиқ
09:02 / 07.02.2026
Уммон: АҚШ ва Эрон ўртасидаги “ядровий” музокараларнинг биринчи босқичи якунланди
21:59 / 06.02.2026
Россия Эронга камида 4,4 миллиард доллар нақд пулни яширин етказди – ОАВ
16:24 / 06.02.2026