Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жавод Зариф Эрон АҚШ билан хавфсизлик ва нефт масаласида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди
Зарифнинг сўзларига кўра, "Эрон Вашингтон билан Исроил муаммоси бўйича ҳамкорлик қилмайди".
Теҳрон АҚШ билан Форс кўрфазидаги хавфсизлик ва нефт масаласида ҳамкорлик қилиши мумкин. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф маълум қилди.
"Биз сизлар (АҚШ) билан нефт масаласида ҳам, Форс кўрфазида хавфсизликни таъминлаш масаласида ҳам ҳамкорлик қилишда муаммо кўрмаяпмиз", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Etemad газетаси. Зариф шу билан бирга, "хорижликларнинг Форс кўрфазида бўлиб туриши хавфсизликка таҳдид солиши ва АҚШ бу ерни тарк этиши керак"лигини таъкидлаган.
У бу ўзининг шахсий қараши эканлигини ҳам билдириб ўтган.
Зарифнинг сўзларига кўра, "Эрон Вашингтон билан Исроил муаммоси бўйича ҳамкорлик қилмайди".
"Биз америкаликларнинг ички ишларимизга аралашишларига йўл қўймаймиз", - деб қўшиб қўйган у.
Мавзуга оид
17:48 / 12.07.2026
Эрон атрофидаги вазият: АҚШ янги зарбалар йўллади, Ҳўрмуз бўғози яна ёпилди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026