Ўзбекистон | 08:55 / 23.01.2021
8374
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархи қандай ўзгаради?

Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Фото: LiveJournal

Лойиҳа шаҳарнинг иқтисодий зоналари ва туманлари кесимида аниқланадиган Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархининг ўзгаришини назарда тутади, деб ёзмоқда Norma.

Лойиҳага асосан, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархини 1 иш куни ичида “Yerelektron” ААТга киритади.

Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва туман ҳокимликлари:

аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш ер участкаларининг рўйхатини шакллантиришлари;

ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг тасдиқланган энг паст нархи асосида ер участкасининг бошланғич нархини белгилашлари керак.

Таклиф этилаётган ўзгартиришлар:

 

Эслатиб ўтамиз, энг паст нарх қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:

  • ер солиғининг йиллик суммаси;
  • ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш бўйича ишлар қиймати ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш харажатлари;
  • ер участкасининг жойлашган жойи;
  • муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун нуқталарнинг мавжудлиги.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун доимий фойдаланишга тақдим этиш электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади.

Амалдаги Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархи - Тошкент шаҳар ҳокимининг 11.03.2020 йилдаги 255-сон қарорида.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид