Франция учинчи локдаунга тайёргарлик кўрмоқда
Навбатдаги карантин эълон қилинишига Францияда коронавируснинг "британча" тури шитоб билан тарқалиши ва ЖАРда аниқланган янги штамми сабаб бўлмоқда.
Францияда яқин вақт ичида коронавирус сабабли учинчи марта карантин эълон қилиниши мумкин, деб хабар бермоқда Le Journal du Dimanche газетаси.
Хабарда айтилишича, ҳозирда янги локдаун муддати ва чекловлар турлари муҳокама қилинмоқда. Навбатдаги карантин эълон қилинишига Францияда коронавируснинг "британча" тури шитоб билан тарқалиши ва ЖАРда аниқланган янги штамми сабаб бўлмоқда.
Франция президенти Эмманюэл Макрон янги чекловлар бўйича 27 январ куни чиқиш қилиши кутилмоқда.
Янги карантин режими келаси ҳафта охиригача кучга киради ва нашр манбаларининг сўзларига кўра, "камида уч ҳафта давом этади".
Мавзуга оид
14:59
Урушлардан тин олмаётган дунё: энг йирик қурол экспорт қилувчи давлатлар
15:10 / 23.10.2024
Франция ўзининг Мартиника колониясида комендантлик соатини яна узайтирди
19:00 / 19.10.2024
Франция Зеленскийнинг «ғалаба режаси»ни қўллаб-қувватлайди
10:40 / 19.10.2024