Ҳиндистон ва Хитой чегарасида содир бўлган тўқнашувда 20дан ортиқ ҳарбий яралангани хабар қилинди
Ҳиндистон қуролли кучлари вакилининг сўзларига кўра, тўқнашув офицерлар аралашуви билан тўхтатилган.
Ҳиндистон-Хитой чегарасида содир бўлган тўқнашув натижасида тўрт нафар ҳиндистонлик ва камида 20 нафар хитойлик ҳарбий яраланди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб India Today нашри хабар берди.
Ҳиндистон қуролли кучлари вакилининг сўзларига кўра, тўқнашув офицерлар аралашуви билан тўхтатилган.
Ўз навбатида Хитойнинг Global Times газетаси 20 нафар хитойлик аскар яралангани ҳақидаги хабарни ёлғон деб атади. Ҳиндистон армияси ҳам ҳарбий хизматчилари жароҳатланганини расман тасдиқламади.
Хитой ва Ҳиндистон чегарасидаги зиддият ўтган йил баҳорида бошланганди. Ўшандан буён Пекин ва Деҳли бир-бирини чегарани бузишга уриниш ва фитна қўзғатишда айблаб келмоқда.
Мавзуга оид
22:24 / 26.10.2024
Нега инвесторлар ҳамон Хитой компаниялари акцияларига эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда?
21:41 / 26.10.2024
BRICS долларни «ғарқ қилишга» қодир эмас – Bloomberg
21:36 / 26.10.2024
NYT: хитойлик ҳакерлар Трамп ва Вэнснинг телефонларини бузиб киришга уринди
14:19 / 26.10.2024