Жаҳон | 23:23 / 25.01.2021
5380
1 дақиқада ўқилади

Си Цзиньпин пандемия Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг ёмон иқтисодий инқирозга сабаб бўлганини айтди

Коронавирус пандемияси Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг ёмон иқтисодий инқирозга сабаб бўлди, деб айтди Хитой раҳбари Си Цзиньпин Жаҳон иқтисодий форумида.

Фото: Reuters

"Ҳозир инсоният Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг оғир иқтисодий инқирозга юз тутди", деб айтган Си Цзиньпин. Унинг таъкидлашича, ҳозирги даврдаги энг муҳим вазифалардан бири макроиқтисодий сиёсатни мувофиқлаштиришни кучайтириш ҳисобланади.

Хитой раиси дунё давлатлари иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун триллионлаб доллар сарфлагани, аммо шунга қарамай дунёдаги иқтисодий вазият ҳамон беқарорлигини қўшимча қилган.

Си Цзиньпиннинг таъкидлашича, унинг давлати бошқа давлатларга коронавирусга қарши курашда фаол ёрдам бермоқда.

“Хитой айни вақтгача пандемияга қарши курашда 150дан ортиқ давлат ва 13та халқаро ташкилотга ёрдам кўрсатди, муҳтож давлатларга 36та тиббий экспертлар гуруҳини юборди, вакцина бўйича халқаро ҳамкорликни фаол қўллаб-қувватламоқда ва унда иштирок этмоқда”, деб таъкидлаб ўтган Хитой раҳбари.

Мавзуга оид